30/01/2023

Фермер хўжаликлари томонидан 2022 йил якунлари бўйича тақдим этиладиган “1- fx” йиллик статистика ҳисоботини топширишда фермер хўжаликларига услубий кўмак бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан on-line мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Ушбу оn-line мулоқотларда “1-fx” шакли ҳисоботининг ҳар бир бўлим ва улардаги кўрсаткичлар бўйича саволларингизга статистика органлари ходимлари томонидан атрофлича жавоб берилади.

Оn-line мулоқотлар "Zoom" платформаси орқали (https://us06web.zoom.us/j/82940510364?pwd=OGUzcmJEbFhwTlVBVGVOOU9Yb0Jndz09) 2023 йилнинг 30 январидан 27 февраль кунига қадар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 10:00 дан 13:00 га қадар доимий тарзда ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, фермер хўжаликлари учун “1-fx” йиллик статистика ҳисоботини топшириш муддати 2023 йилнинг 27 февраль санасида якунланади.

On-line мулоқотларда фаол иштирок этинг!

Zoom ID: 829 4051 0364

Кириш коди: 577819