Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI   Click to listen highlighted text! Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI Powered By GSpeech

Hurmatli foydalanuvchilar, Sizlarni Davlat statistika qo`mitasi tomonidan joriy yilning 1 sentyabridan 30 noyabrigacha “Taqdim qilinayotgan statistik ma`lumotlarning sifatidan foydalanuvchilarning qoniqish darajasini baholash” bo`yicha o`tkazilayotgan so`rovnomada, savolnomani to`ldirish asosida ishtirok etishga taklif qilamiz.(So`rovnomaga o`tish>>>)

Hududiy dehqon bozorlaridagi ayrim mahsulotlarning o'rtacha narxlari (10-noyabr holatiga)

Sabzi

Sabzi 1kg (so'm)

2355 so'm

Kartoshka

Kartoshka 1kg (so'm)

3919 so'm

Karam

Karam 1kg (so'm)

1929 so'm

Piyoz

Piyoz 1kg (so'm)

1881 so'm

Mol go`shti

Mol go`shti 1kg (so'm)

61152 so'm

Qo`y go`shti

Qo`y go`shti 1kg (so'm)

68431 so'm

Tovuq go`shti

Tovuq go`shti 1kg (so'm)

23783 so'm

Sut

Sut 1litr (so'm)

5066 so'm

Tuxum

Tuxum 10 ta (so'm)

10670 so'm

Bodring

Bodring 1kg (so'm)

11473 so'm

Pomidor

Pomidor 1kg (so'm)

7247 so'm

Un

Bug'doy uni 1kg (so'm)

5120 so'm

HUDUDLAR HAQIDA STATISTIK MA'LUMOTLAR

 

 

Яндекс.Погода

TADBIRKORLAR UCHUN

 

 

Ўзбекистон енгил атлетика ва триатлон федерациялари, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ва Ангрен шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда Ангрен шаҳрида велопойга, оммавий югуриш ва юриш мусобақалари марафони ўтказилди. Тадбир Президентимизнинг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирларни тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Маълумки, Ўзбекистон енгил атлетика федерцияси томонидан республикамизнинг 19 та шаҳари бўйлаб “Янги нафас” дастури доирасида “Save Aral” марафони ва юриш бўйича оммавий тадбирлар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар Тошкент вилоятида ҳам давом эттирилмоқда.

Дастлаб бундай тадбир Ангрен шаҳрида бошланди. Эрталабдан шаҳарнинг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳолиси “Тараққиёт” маҳалласининг Ибн Сино кўчасига йиғилди. Давлат ва жамоат ташкилотлари, тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими ва спорт ишлари бўлимлари ходимлари, секторлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинларидан аҳолининг турли қатламлари марафонда иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов сўзга чиқди ва барчага омад тилади. Шундан сўнг марафонга старт берилиб, дастлаб велопойгачилар мусобақаси бошланди. “Истиқлол”-”Бунёдкор” кесишмасигача бўлган масофани босиб ўтишда қатнашчилар югуриш, юриш бўйича беллашдилар.

Шаҳар ҳокимлиги биноси олдидаги “Истиқлол” майдонида “Янги нафас” дастури доирасида “Save Aral” марафони ва юриш бўйича ғолибликни қўлга киритган ўндан ортиқ спортчилар қимматбаҳо эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, ташкилотчилар томонидан “Энг ёши катта иштирокчи” ва “Энг ёш иштирокчи” номинациялари бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларга ҳам эсдалик совғалар улашилди.

Тадбир давомида таниқли санъаткор Дилшод Раҳмонов ижросида қўшиқлар янгради.



 
Tugmani bosing Tinglash