Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI   Click to listen highlighted text! Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI Powered By GSpeech

Hurmatli foydalanuvchilar, Sizlarni Davlat statistika qo'mitasi tomonidan joriy yilning 1 iyunidan 30 sentyabrgacha “Taqdim qilinayotgan statistik ma'lumotlarning sifatidan foydalanuvchilarning qoniqish darajasini baholash” bo'yicha o'tkazilayotgan so'rovnomada, savolnomani to'ldirish asosida ishtirok etishga taklif qilamiz.

Юридик мақомга эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари 1-К shakli ойлик (Ташкилот фаолияти тўғрисида) ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2 санасидан кечиктирмай тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) eStat 2.0 автоматлаштирилган тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг фаровонлиги даражасини ўрганиш мақсадида, давлат статистика органлари томонидан уй хўжаликларида танлама усулда кузатувлар ўтказилади.

Кузатув, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси тўғрисидаги қонуннинг 7 ва 11 моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2010 йил “24” декабрдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган Уй хўжаликларида кузатув ўтказиш бўйича услубий низомга асосан ўтказилади.

 

Юридик мақомга эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари 1-инвест шакли чораклик (Ўзбекистон Республикасига инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида) ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвестициялашни амалга оширувчи корхоналар (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) eStat 3.0 автоматлаштирилган тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

Tugmani bosing Tinglash