Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI   Click to listen highlighted text! Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI Powered By GSpeech

Hurmatli foydalanuvchilar, Sizlarni Davlat statistika qo'mitasi tomonidan joriy yilning 1 iyunidan 30 sentyabrgacha “Taqdim qilinayotgan statistik ma'lumotlarning sifatidan foydalanuvchilarning qoniqish darajasini baholash” bo'yicha o'tkazilayotgan so'rovnomada, savolnomani to'ldirish asosida ishtirok etishga taklif qilamiz.

Юридик мақомга эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари 1-К shakli ойлик (Ташкилот фаолияти тўғрисида) ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2 санасидан кечиктирмай тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) eStat 3.0 автоматлаштирилган тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

Ҳисоботлар интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини элекрон кўринишда йиғишни автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

2018 йил давомида юқоридаги давлат статистика ҳисоботини ҳар ойда тақдим этувчи хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати бошқарманинг www.toshvilstat.uz рамий веб сайтига жойлаштирилган.

 

Тошкент вилояти статистика бошқармаси

Tugmani bosing Tinglash