Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI   Click to listen highlighted text! Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI Powered By GSpeech

Hurmatli foydalanuvchilar, Sizlarni Davlat statistika qo`mitasi tomonidan joriy yilning 1 sentyabridan 30 noyabrigacha “Taqdim qilinayotgan statistik ma`lumotlarning sifatidan foydalanuvchilarning qoniqish darajasini baholash” bo`yicha o`tkazilayotgan so`rovnomada, savolnomani to`ldirish asosida ishtirok etishga taklif qilamiz.(So`rovnomaga o`tish>>>)

Hududiy dehqon bozorlaridagi ayrim mahsulotlarning o'rtacha narxlari (10-noyabr holatiga)

Sabzi

Sabzi 1kg (so'm)

2355 so'm

Kartoshka

Kartoshka 1kg (so'm)

3919 so'm

Karam

Karam 1kg (so'm)

1929 so'm

Piyoz

Piyoz 1kg (so'm)

1881 so'm

Mol go`shti

Mol go`shti 1kg (so'm)

61152 so'm

Qo`y go`shti

Qo`y go`shti 1kg (so'm)

68431 so'm

Tovuq go`shti

Tovuq go`shti 1kg (so'm)

23783 so'm

Sut

Sut 1litr (so'm)

5066 so'm

Tuxum

Tuxum 10 ta (so'm)

10670 so'm

Bodring

Bodring 1kg (so'm)

11473 so'm

Pomidor

Pomidor 1kg (so'm)

7247 so'm

Un

Bug'doy uni 1kg (so'm)

5120 so'm

HUDUDLAR HAQIDA STATISTIK MA'LUMOTLAR

 

 

Яндекс.Погода

TADBIRKORLAR UCHUN

 

 

Вилоятимизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра 1 426 тани ташкил этиб, улардан 1 295 таси ёки 90,8 % и фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олганда 196 тага ёки 117,8 % га ошганлигини кўриш мумкин.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 54,1 % (700 та) саноат, 17,8 % (231 та) савдо, 9,7 % (126 та) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 4,9 % (64 та) қурилиш, 2,0 % (26 та) яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 1,9 % (24 та) ташиш ва сақлаш, 1,1 % (14 та) соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар, 0,2 % (3 та) ахборот ва алоқа ҳамда 8,3 % (107 та) бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

2020 йил 1 ноябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотларнинг асосий улуши Зангиота 12,6 %, Қибрай 10,2 %, Юқоричирчиқ 8,2 %, Ўртачирчиқ 6,3 %, Оҳангарон,  Янгийўл 6,0 %, Тошкент 5,4 %, Бўстонлиқ 3,9 % туманларига ҳамда Ангрен 7,0 %, Нурафшон 4,5 % ва Янгийўл 4,4 % шаҳарларига тўғри келади.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг энг кўп улушга эга бўлган давлатлар Хитой Халқ Республикаси (340 та), Россия Федерацияси (189 та), Туркия Республикаси (175 та), Қозоғистон Республикаси (117 та) ва Жанубий Корея Республикаси (100 та);

2020 йилнинг январь-октябрь ойларида 124 та хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилиб, иқтисодий фаолият турлари кесимида энг кўпи саноатда (52 та), савдода (33 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (14 та), қурилишда (10 та), ташкил этилган. Энг кам эса ташиш ва сақлашда, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (4 та), ахборот ва алоқада (1 та) ва бошқа фаолият турларида (2 та) ташкил этилган.

 

Тошкент вилояти статистика бошқармаси Статистик регистрларни юритиш
бўлим бошлиғи

Х.Игамбердиев

 

 

Tugmani bosing Tinglash