Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI   Click to listen highlighted text! Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI Powered By GSpeech

Joriy yilning 22- iyun sanasidan boshlab, Toshkent viloyati statistika boshqarmasiga telefon tarmog‘i orqali murojaat qiluvchilar (71) 230-xx-xx raqamlari o‘rniga (71) 202-xx-xx raqamlari orqali qo‘ng‘iroq qilishlari mumkin.

Hududiy dehqon bozorlaridagi ayrim mahsulotlarning o'rtacha narxlari (2-sentabr holatiga)

Sabzi

Sabzi 1kg (so'm)

2650 so'm

Kartoshka

Kartoshka 1kg (so'm)

3650 so'm

Karam

Karam 1kg (so'm)

2076 so'm

Piyoz

Piyoz 1kg (so'm)

1600 so'm

Mol go`shti

Mol go`shti 1kg (so'm)

60400 so'm

Qo`y go`shti

Qo`y go`shti 1kg (so'm)

66000 so'm

Tovuq go`shti

Tovuq go`shti 1kg (so'm)

24400 so'm

Sut

Sut 1litr (so'm)

4500 so'm

Tuxum

Tuxum 10 ta (so'm)

9300 so'm

Bodring

Bodring 1kg (so'm)

2500 so'm

Pomidor

Pomidor 1kg (so'm)

2150 so'm

Un

Bug'doy uni 1kg (so'm)

4705 so'm

HUDUDLAR HAQIDA STATISTIK MA'LUMOTLAR

 

 

Яндекс.Погода

TADBIRKORLAR UCHUN

 

 

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига корхона ва ташкилотлар тўғрисида маълумот

(фермер ва деҳқон хо`жаликларидан ташқари)

2020 йилнинг январь-август ойида вилоятда 5 578 та корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бунинг натижасида вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар сони 49 582 та  бўлиб статистик ҳисобга олинган.

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига 37 735 та фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари ҳисобга олинган бўлиб, шундан 37 428 таси кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этади.  

Вилоятимизда фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 37 428 тани ташкил этиб. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,8 % га ошган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларининг умумий сонига нисбатан 30,7 % савдо, 21,7 % саноат, 13,4 % қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, 9,0 % қурилиш, 8,4 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар,  3,9 % ташиш ва сақлаш, 1,6 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар, 1,3 % ахборот ва алоқа ҳамда 10,0 % бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

Шундан кўриниб турибдики, фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми савдо, саноат, қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги, қурилиш ва яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар фаолият турларига тўғри келади.

2020 йил январь-август ойларида 5 485 та кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этди,

Иқтисодий фаолият турлари кесимида янги ташкил эилган 5 485 та кичик корхона ва микрофирмаларда энг кўпи савдода (1 996 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (1 082 та), саноатда (996 та), қурилишда (400 та) ва яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (357 та) ташкил этилган. Энг кам эса ташиш ва сақлашда (162 та), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (77 та) ҳамда ахборот ва алоқада (70 та) ташкил этилган.

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 1 274 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 232 тага ёки 22,3 % га ўсган. Шунингдек Хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 643 таси норезидент иштирокидаги қўшма корхоналар, 631 таси эса хорижий корхоналар ҳисобланади.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг умумий сонига нисбатан 54,6 % саноат, 17,7 % савдо, 9,8 % қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, 4,6 % қурилиш, 2,0 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар,  1,8 % ташиш ва сақлаш, 0,9 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар, 0,2 % ахборот ва алоқа ҳамда 8,4 % бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

2020 йилнинг январь-август ойларида хорижий капитал иштирокидаги рўйхатдан ўтган янги корхоналарнинг сони 107 тани ташкил этади.

Янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрадиган бўлсак, саноатда 47 та (43,9 %), савдода 27 та (25,2 %), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 13 та (12,2 %), қурилишда 8 та (7,5 %), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 4 та (3,7 %), ташиш ва сақлаш 3 та (2,8 %), ахборот ва алоқа ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 2 тадан (1,9 %) ҳамда бошқа турларда 1 та (0,9 %) ни ташкил этади.

 

Тошкент вилояти статистика бошқармаси Статистик регистрларни юритиш бўлим бошлиғи

Х.Игамбердиев

Tugmani bosing Tinglash