Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI   Click to listen highlighted text! Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI Powered By GSpeech

Hurmatli foydalanuvchilar, Sizlarni Davlat statistika qo'mitasi tomonidan joriy yilning 1 iyunidan 30 sentyabrgacha “Taqdim qilinayotgan statistik ma'lumotlarning sifatidan foydalanuvchilarning qoniqish darajasini baholash” bo'yicha o'tkazilayotgan so'rovnomada, savolnomani to'ldirish asosida ishtirok etishga taklif qilamiz.

 

Рўйхатдан ўтказиш бу махсус уюшган кузатувнинг бир тури бўлиб, бунда кузатилаётган аҳолини, корхоналарни ва бошқаларни таркиби бўйича ҳақиқий сони, белгилари рўйхатдан ўтказишнинг асосий мақсади ҳисобланади ва унинг натижалари статистик ҳисоботларни юритишда қўлланилади.

Рўйхатдан ўтказиш ўзининг бир вақтнинг ўзида, кўзда тутилган бутун  ҳудудда ўтказилиши билан ажралиб туради.

Рўйхатдан ўтказиш, агар ҳамма ҳудуд кузатилаётган бўлса ёппасига, агар ҳудуддни бир қисми кузатилаётган бўлса ёппасиз бўлиши мумкин.

Демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда мамлакат ҳудудида ўтказилган аҳоли рўйхати маълумотлари муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакат иқтисодий ҳаётини ташкил этиш учун  аҳоли сони, таркиби ва жойлашиши тўғрисидаги маълумотларни олиш аҳолини рўйхатдан ўтказишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Аҳолини рўйхатдан ўтказиш жараёнида мамлакатнинг барча ҳудудлари, мамлакат ичкарисида яшовчи ва чет элга кетган фуқаролари тўлиқ қамраб олиниши шарт.

Аҳолини рўйхатга олишда оилалар ва оилада яшовчилар сони, аҳоли таркибининг барча белгилари рўйхатга олинади.

Аҳоли қўйидаги белгилари бўйича рўйхатга олинади:

- Демографик (жинси, туғилган йили, никоҳлилик ҳолати ва ҳакозолар)

- Иқтисодий (асосий машғулоти, қайси иқтисодий соҳада фаолият юритиши, қайси воситавий  манбаа ҳисобига яшаётганлиги ва ҳакозолар)

- Маълумотининг умумийлиги ёки етуклиги тавсифи (мактабга бориши, маълумот даражаси)

 - Этник ҳолати (миллати, она тили, сўзлашув тили, фуқаролиги, туғилган жойи ва ҳакозолар)

  Аҳолини рўйхатга олишда аҳолини оғзаки сўзига эмас, аксинча ҳужжатларга асосланиш керак. Рўйхатга олиш вақтида ҳеч қандай оила ёки ушбу оилада яшовчи фуқаролар қолиб кетмаслиги ва битта фукаро икки маротабадан ёзилмаслиги учун тегишли чоралар кўрилиши шарт.

Ҳар бир мамлакат аҳолини рўйхатга олиш асосида мамлакатдаги аҳоли сони, жинси, миллати, ёши, табақалари, ишсизлар ва  ишловчилар  сони ҳамда аҳоли билан боғлиқ бошқа турдаги маълумотларга эга бўлади.

Кўпгина иқтисодий ривожланган мамлакатларда 5 ёки 10 йилда аҳоли рўйхатдан ўтказилиб борилади.

Мамлакатлар аҳолини рўйхатга олиш натижасида тўпланган маълумотларга таяниб мамлакатнинг келгусидаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш истиқболларини белгилаб олади.

         Аҳолини рўйхатга олиш бўйича ўтган даврлардаги маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак XVIII асрнинг охирлари ва XIX аср бошларида Европа давлатларида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тажрибаларидан келиб чиқиб собиқ иттифоқда ҳам 1920-1923-1926-1937-1939-1959-1970-1979-1989 йилларда аҳоли рўйхатдан ўтказилган. 

         Юқорида кўрсатиб ўтилган йилларнинг ҳар бирида рўйхатдан ўтказишнинг белгилари ҳар хил бўлган.

Масалан:  1920 йилдаги рўйхатдан ўтказишда аҳоли таркиби 18 та белги бўйича, 1923 йилда аҳоли таркиби 12 та белги бўйича, 1926 йилда аҳоли таркиби 18 та белги бўйича, 1937 йилда аҳоли таркибининг 14 та белгиси бўйича рўйхатга олинган.

 1939 йилда биринчи маротаба собиқ иттифоқ давлатининг барча ҳудудларида доимий яшайдиган ва мавжуд аҳоли рўйхатдан ўтказилган бўлиб, бунда хонадонлар ва хонадонлардаги оилалар сони аҳоли таркибининг 16 та белгиси бўйича рўйхат шаклидаги бланкаларда қайд қилиб борилган.

 

Tugmani bosing Tinglash