Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI   Click to listen highlighted text! Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI Powered By GSpeech

Hurmatli foydalanuvchilar, Sizlarni Davlat statistika qo'mitasi tomonidan joriy yilning 1 iyunidan 30 sentyabrgacha “Taqdim qilinayotgan statistik ma'lumotlarning sifatidan foydalanuvchilarning qoniqish darajasini baholash” bo'yicha o'tkazilayotgan so'rovnomada, savolnomani to'ldirish asosida ishtirok etishga taklif qilamiz.

 

Жорий йилнинг 19 июн куни Тошкент вилоят статистика бошқармасининг Саноат бўлимида бўлим катта иқтисодчиси, иқтисодчиси, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчиси, бўлим бошлиғи лавозимларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб келган ва ҳозирги кунга қадар Статистика фаолиятини ташкил этиш ва йиғма-ахборот таҳлилий ишлари бўлимида бош мутахассис лавозимида ишлаб келган Глазунова Ирина Владимировнани меҳнат нафақасига кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти статистика бошқармаси бошлиғи Абдубанно Абдурашидович сўз олиб, бугунги кунга қадар устоз-шогирд анъанасини давом эттириб келган Глазунова Ирина Владимировна иш фаолиятининг асосий қисмини статистика тизимида меҳнат қилиб, бу улуғ ёшга ўзининг ҳалол ва сидқидилдан меҳнат қилгани, Тошкент вилоят статистика бошқармаси фахрийлари қаторида бундан кейин ҳам узоқ йиллар мобайнида дуода бўлиб юриши ҳақида ходимлар самимий тилаклар билдирди.

 

Глазунова Ирина Владимировнага жамоанинг эсдалик совғалари топширилди.

Tugmani bosing Tinglash