Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI   Click to listen highlighted text! Welcome to TOSHKENT VILOYATI STATISTIKASI Powered By GSpeech

Diqqat! Barcha statistik hisobotlarni taqdim etish uchun stat.uz saytidan eStat 3.0 yangi dasturini ko’chirib oling!!!

Коррупция – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат амалдорлари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик ортириш мақсадида фуқаролардан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади.
Қуйидагилар корруцион харакатлар ҳисобланади:                                                                             

1. Пора бериш ва олиш;
2. Мол-мулк талон тарож қилиниши, ноқонуний ўзлаштирилиши ёки кўзда тутилган мақсадларда ишлатмаслик;
3. Ғаразли мақсадларда маблағлардан фойдаланиш;
4. Хизмат лавозимининг суйистътемол қилиниши;
5. Жиноятни яшириш.

 

 

Коррупция барқарор ривожланиш учун тўсиқ

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий тараққиётда инсон омили устунлигини таъминлаш, барча соҳада одамлар дуч келиши мумкин бўлган турли бюрократик тўсиқ ва ғовларнинг, сансалорлик ҳолатларининг олдини олиш саъй-ҳаракатлари қамрови кенгаймоқда. Бу эса давлат идоралари ҳамда халқ ўртасида очиқ, шаффоф муносабатлар қарор топишида, фуқароларнинг ижтимоий адолатга бўлган ишонч туйғуси мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутмоқда.

Шу билан бирга, “Адолат-қонун устуворлигида” тамойили асосида жамиятда қонунларга ҳурмат ҳиссини, қонунбузилишларга нисбатан  муросасиз ёндашувни кучайтириш ўзининг долзарб аҳамиятини йўқотгани йўқ. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.

Республикамизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида тегишли ташкилий-ҳуқуқий база яратилди, жорий йил 4 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини кучайтиришга хизмат қилаётганини алоҳида қайд этиш мумкин. Қонун ижро механизмини такомиллаштириш мақсадида, Президентимиз қарори доирасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури тасдиқланди.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, шунингдек тизим органларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ““Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти статистика бошқармаси ва унинг ҳудудий статистика бўлимларида “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комплекс чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилган.

Бошқарма ва ҳудудий статистика бўлимлари томонидан ушбу комплекс чора-тадбирлар режаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан доимий монитиринг ўрнатилиб, назоратга олинди.

Комплекс чора-тадбирлар режасига мувофиқ коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ижтимоий шериклик механизмларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан бошқарма ва ҳудудий статистика бўлимлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида келишувлар ва шартномалар тузилди. 

Бошқарма ҳузурида ташкил қилинган Жамоатчилик маслаҳат кенгаши томонидан тадбиркорлик субъектларининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, келгусида давлат статистика соҳаси йўналишларини янада ривожлантириш улардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича тавсиялар берилди. Тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шароитлар яратиш борасида бошқарма ва ҳудудий статистика бўлимларида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги юзасидан доимий равишда муҳокама қилиб борилмоқда.

Бошқармада 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комплекс чора-тадбирлар режасида белгилаб берилган топшириқларни ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга етказиш мақсадида жойларда семинарлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни талабларини тўлиқ бажариш юзасидан бошқарманинг расмий веб-сайти www.toshvilstat.uz га очиқ статистик маълумотлар ҳар ой якуни бўйича жойлаштирилиб, унинг узлуксиз фаолият олиб борилиши таъминланмоқда. Давлат статистика органлари фаолиятини очиқлигини ёритиб берувчи маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш, шу билан бирга Давлат статистика қўмитаси томонидан берилган топшириқларнинг бошқарма ва ҳудудий статистика бўлимларида ижро этилиши юзасидан доимий равишда ўрганишлар ўтказилмоқда.

Бошқарма ва ҳудудий статистика бўлимлари томонидан ўз фаолиятининг тизимли таҳлилини олиб бориш, коррупция хавфига дучор бўлган соҳа ва йўналишларни аниқлаш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликнинг таъсирчан чораларини олдиндан кўриш асосида коррупциянинг олдини олиш бўйича барча ходимлар огоҳликка чақирилиб, тушунтиришлар олиб борилмоқда. Тадбиркорлик субъектларига ҳам доимий равишда тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Бошқарма ва ҳудудий статистика бўлимларида ахборот–коммуникация   технологияларидан самарали фойдаланиш ва бу борада назорат олиб борилмоқда.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ҳаётга татбиқ этилиши, шубҳасиз, иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган тадбиркорлик субъектлари манфаатлари устуворлигини амалда таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда инсон омили устунлигини таъминлаш, барча соҳада одамлар дуч келиши мумкин бўлган турли бюрократик тўсиқ ва ғовларнинг, сансалорлик ҳолатларининг олдини олиш давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали мулоқотни мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бирор-бир шаклда бузиш ҳолатларига барҳам бериш имкониятини яратмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, аҳолини барқарор ва сифатли иш билан таъминлаш, одамлар турмуш сифати ва даражасини янада яхшилаш, жамиятда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тошкент вилояти статистика бошқармаси

 

YANGILIKLARGA OBUNA BO'LING

Tugmani bosing Tinglash